Ўзбекистон | 08:05 / 18.07.2019
9682
2 дақиқада ўқилади

Трамп маслаҳатчиси Болтон АҚШ Ўзбекистондаги ислоҳотларни қутлашини айтди

Фото: РИА Новости

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон 17 июлда Вашингтонда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди ва АҚШ Ўзбекистондаги ислоҳотларни қутлашини айтди.

“Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан ажойиб учрашув бўлди. Биз умумий манфаатларнинг кенг доирасини ва шерикчилигимизни ривожлантиришнинг энг яхши йўлларини муҳокама қилдик. Биз Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг бутун Марказий Осиёга ижобий таъсирини қутлаймиз ва АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг янада чуқурлашувига умид қиламиз”, деб ёзган Болтон твиттерда.   

АҚШ вакили, шунингдек, Комилов билан бирга тушган суратини илова қилган. 

Мавзуга оид