Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода анъанавий қовун сайли ўтказилади
Бухоро қадим замонлардан савдо чорраҳаси, маданият ва маърифат ўчоғи саналиб келган. Сўнгги йилларда Бухоро ўзининг ноёб тарихий обидалари, зиёратгоҳлари билан бир қаторда мевали боғлари, полизлари, мазали таомлари — яъни, мавжуд гастрономик имкониятлари билан ҳам чет эллик сайёҳлар диққатини тобора ўзига тортмоқда.
Ана шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 20–22 июль кунлари Бухоро шаҳрида анъанавий қовун сайли ўтказилади. Бу ҳақда Kun.uz’га Бухоро вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати маълум қилмоқда.
1996 йилдан бери ташкил этиб келинаётган, мақсади асосан Бухоро қовунларини етиштиришни қайта тиклашга ва янги навларини кашф этишга қаратилган фестивалда қовуннинг «Амири», «Баргинай», «Бўрикалла», «Гулоби», «Кўкча» «Шерози» каби навлар етиштириш бўйича уста деҳқонлар иштирок этадилар.
Абу Али ибн Сино номидаги фавворалар майдони ҳудудида бўлиб ўтадиган тадбирда махсус концерт дастурлари ҳам намойиш этилади. Тадбир сўнгида эса танлов ғолиблари аниқланиб, уларга турли қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025