Ўзбекистон | 18:16 / 20.07.2019
82033
2 дақиқада ўқилади

Давстатқўм ўзбекистонликларнинг ўртача ойлик иш ҳақини маълум қилди

Фото: KUN.UZ

2019 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2092,6 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 30,1 % га ўсишни таъминлади.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, республика бўйича 2019 йил январь-июнь ойларида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг юқори ўсиш суръати соғлиқни сақлашда 37,2 %, таълим соҳасида 35,3 %, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида 31,8 %, саноатда 23,0 % ва қурилишда 22,9 % кузатилди. 

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўрадиган бўлсак, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 2971,9 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 142,0 %), Навоий вилоятида 2659,5 минг сўмни (127,1 %) ва Тошкент вилоятида 2300,7 минг сўмни (109,9 %) ташкил этган бўлса, Самарқанд вилоятида 1738,2 минг сўмни (83,1 %), Сурхондарё вилоятида 1722,8 минг сўмни (82,3%), Наманган вилоятида 1720,0 минг сўмни (82,2 %) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда. 

Мавзуга оид