Жамият | 17:36 / 20.07.2019
40325
1 дақиқада ўқилади

Клиник ўлим ҳолатидаги 2 ёшли болани қутқариб қолган шифокор «Орамиздаги қаҳрамонлар» лойиҳаси иштирокчисига айланди 

Фото: “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати

Тошкентдаги клиникалардан бирида ота-онаси томонидан клиник ўлим ҳолатида олиб келинган болакайнинг ҳаётини сақлаб қолган шифокор “Орамиздаги қаҳрамонлар” лойиҳаси иштирокчисига айланди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари “Орамиздаги қаҳрамонлар” лойиҳаси доирасида шифокор Сергей Владимирович Тобиасга миннатдорлик хатини тақдим этиб, ҳаракатга аъзо бўлишни таклиф этдилар

“С.Тобиас каби тоза қалб ва қўли гул, ўз ишига содиқ профессионаллар атрофдагиларни ҳам ҳар куни яхшилик, савоб иш қилишга илҳомлантириб, мамлакатда ижобий ўзгаришларни амалга оширишга туртки бўладилар. Унинг ҳаракатлари яна бир бор бефарқ бўлмаслик ва доимо ёрдамга муҳтожларга кўмак кўрсатиш қанчалик муҳим эканлигини кўрсатди”, - дейилади “Юксалиш” ҳаракати хабарида.

Бундан олдин, Тошкентдаги клиникалардан бирида шифокор клиник ўлим ҳолатида олиб келинган боланинг ҳаётини сақлаб қолгани хабар берилганди.

 

Мавзуга оид