Ўзбекистон | 16:37 / 20.07.2019
4746
1 дақиқада ўқилади

ЎзМУ ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди

Фото: nuu.uz

Ҳукумат қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Технологик жараёнларни лойиҳалаштириш, бошқарув фаолиятини интеллектуаллаштириш ва автоматлаштиришнинг илмий-техникавий масалалари ечимига йўналтирилган дастурий маҳсулотларни яратиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Қарор билан Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти лавозими жорий этилади.

Илмий консультант Марказга умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Марказ директори Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда университет ректори томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади.
 

Мавзуга оид