Жамият | 09:15 / 20.07.2019
28086
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургдаги қурилиш майдонида Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди

Фото: Уралинформбюро

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 16 июль куни мазкур шаҳардаги қурилиш майдонида Ўзбекистон фуқароси Ж.У. вафот этгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

ТИВ хабарида айтилишича, Бош консулхона ўлим факти юзасидан текширув ўтказаётган тергов органлари билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Мавзуга оид