Ўзбекистон | 17:56 / 21.07.2019
49261
3 дақиқада ўқилади

Туркия президентининг ўғли Билол Эрдўған бошчилигидаги делегация Хоразмга келди

Шу йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Хива шаҳрида «Халқаро камондан отиш ва миллий ўйинлар фестивали» ўтказилади. 

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Бу спорт мусобақасини юқори савияда ташкил қилиш ва ўтказиш мақсадида Бутунжаҳон Этноспорт Конфедерацияси (БЭК) тажрибасига таянилмоқда. Шу сабабли, 19 июль куни Хоразм вилоятига Туркиядан БЭК раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ўғли Билол Эрдўған бошчилигида бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюришди, деб хабар беради Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати


Туркия делегациясининг Хоразм воҳасига ташрифидан мақсад ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек Хива шаҳрида камондан ўқ отиш бўйича ўтказиладиган халқаро турнирга бағишланган конференцияда иштирок этишдан иборат. 

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Ташриф аввалида Туркиялик меҳмонлар мазкур спорт фестивали ўтказиладиган «Ичан-Қалъа» давлат музей қўриқхонаси ҳудудини кўздан кечиришди. Шу қаторда меҳмонлар «Ичан қалъа»даги Кўҳна арк, Паҳлавон Маҳмуд мажмуалари, Қози Калон мадрасаси, Калта минор ёдгорлиги ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишишди.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Шундан сўнг, меҳмонлар «Нуриллабой» саройида камондан ўқ отиш спорт тури бўйича халқаро турнирига бағишланган конференцияда иштирок этишди. 

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Унда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбоев, Камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов, Бутунжахон Этноспорт Конфедерацияси президенти Билол Эрдўған, Туркия ўқчилар вақфи раҳбари Ҳайдарали Илдиз, шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди. Анжуман давомида журналистлар фестиваль ўтказилиши, қамрови ва ёритилиши билан боғлиқ турли саволларга жавоб олишди.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати
Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

 

Мавзуга оид