Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
44 750 000 сўмлик 62 бош қўйни ўғирлаб кетган 28 ёшли шахс қўлга олинди
2019 йил 19 июль куни Навоий вилоятининг Конимех туманида яшовчи 61 ёшли И.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 18 июль куни соат 03:00 дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Уражон овулининг дала майдонида қаровсиз қолдирилган умумий қиймати 44 750 000 сўмлик 62 бош қўйларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нурота тумани Ғозғон маҳалласида яшовчи 28 ёшли И.И. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
20:04 / 18.04.2025