Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель Германия ҳарбий харажатларни оширишни давом эттиришини айтди
Германия канцлери Ангела Меркель ҳукумат мудофаага харажатларни оширишни давом эттиришини айтди. Deutsche Welle медиакомпаниясининг хабар беришича, канцлер бу ҳақда Берлинда бундесвер ҳарбийлари олдидаги нутқида айтиб ўтган.
“Аскарларимиз ўз вазифаларини бажариши учун зарур кўмак, анжомлар ва тайёргарликни олиши лозим. Шу муносабат билан мудофаага харажатларни оширдик ва буни келгусида ҳам давом эттирамиз”, деб айтган Меркель. Унинг таъкидлашича, Германия буни БМТ, НАТО ва Европа Иттифоқи бўйича ҳамкорлари учун қилиши лозим.
Аввалроқ Германиянинг янги мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр мудофаага харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизи миқдоригача ошириш томон ҳаракатланиш лозимлигини айтганди. У Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрига берган интервьюсида бунга бир зумда эришиб бўлмаслигини, бироқ бу йўналишда ҳаракат қилиш лозимлигини айтган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025