Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир: Бизда инфляция даражаси юқори эмас... Тўғри юқори, лекин Венесуэлада биздан ҳам юқори
Бугун, 22 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев иштирокида ОАВ вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбир давомида журналистлар вазир Ботир Хўжаевдан юқори даражадаги инфляция туфайли деноминация (пул қийматини кичрайтириш, ҳисоб-китобни соддалаштириш учун бир неча нолларни олиб ташлаш - таҳр.) режалаштирилаётгани ёки йўқлиги ҳақида сўралди.
«Деноминация масаласи Марказий Банк ваколатида. Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг бунга алоқаси йўқ.
Инфляцияга келсак, бизда инфляция даражаси юқори эмас (шу ўринда Repost.uz нашри мухбири инфляция даражаси 10 фоиздан ошиши юқори ҳисобланишини эслатди).
Тўғри, инфляция юқори, лекин биздан ҳам юқори давлатлар ҳам бор – масалан Венесуэла. Бизда инфляциянинг асосий сабабчиси сўмнинг девальвацияси. Шунга қарамай биз инфляция даражасини тушириш устида ишлаяпмиз», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, Венесуэла иқтисоди қаторасига олтинчи йил қулашни бошдан кечирмоқда. Аҳвол аввалги ҳолатига қайтишига умид йўқ. Мамлакатнинг ташқи қарзи 100 миллиард долларга етган, валютанинг ягона манбаи бўлмиш нефть қазиб олиш ҳажми эса йилдан йилга пасаймоқда.
Ўтган йилда Венесуэлада инфляция 1 миллион фоизни ташкил этиб, 1920-йиллардаги Веймар республикаси ҳамда 2000-йиллардаги Зимбабвенинг натижалари янгиланди.
Гиперинфляция тиббий хизмат, энергия таъминоти, ичимлик суви таъминоти, транспорт соҳаларида ҳам вазиятни кескин ёмонлаштирган, озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги юзага келган.
Мавзуга оид
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
22:51 / 03.05.2025