Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олтин экспортини тиклади
Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистон 2 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти. Бу импорт ва экспорт ўртасидаги фарқ 2,9 миллиард доллардан 2,8 миллиард долларгача қисқаргани фонида юз берди.
Мамлакат 2019 йилда олтинни фаол сотиш билан бошлади - январь-март ойларида у 1,2 миллиард долларга экспорт қилинди, шундан сўнг сотувлар тўхтади ва фақатгина июнь ойида тикланиб, 863 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Натижада, биринчи ярим йилликда олтин экспорти ҳажми 2018 йилдаги шундай кўрсаткичдан 34 фоизга ошди (ўшанда у 1,5 миллиард долларни ташкил этган). Аввалги йилларда бу рақам 1,1 миллиард долларга (2017), 738 миллион долларга (2016) ва 823 миллион долларга (2015) тенг эди. Гап нархлар бўйича экспорт ҳақида кетмоқда - олтин нархи ҳам шу вақт давомида кескин ўзгариб борганини инобатга олиш керак.
Бундан олдин, январь-июнь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 19,6 млрд долларни ташкил этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025