Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боксчи Дадашев оғир жароҳатдан вафот этди – жангни тўхтатишга уни зўрға кўндиришган эди
23 июль куни россиялик боксчи Максим Дадашев АҚШдаги шифохонада вафот этди.
20 июль куни у Оксон-Ҳилл шаҳрида пуэрторикалик Субриел Матиас билан рингга чиқди. Аммо жуда кўп зарба ўтказиб юборгани сабабли, унинг секундантлари жангни 11-раундда тўхтатишга мажбур бўлишди. Бунгача мураббий Бадди Макгирт боксчини таслим бўлишга узоқ вақт мобайнида кўндиришга ҳаракат қилган эди.
Жангдан кейин боксчи ўзини ёмон ҳис қилди. Шифохонада унга миянинг оғир шиши ташхиси қўйилди. Шу сабабли боксчи 2 соат давомида операция қилинди. Шишни йўқотиш учун боксчи бош суягининг бир қисмини олиб ташлашга тўғри келган. Кейинроқ спортчи медикаментоз кома ҳолатига туширилди. 23 июль куни эса 28 ёшли боксчи ҳушига келмасдан вафот эди.
Дадашев профессионал боксда 2016 йилда дебют қилган. У Матиас билан жанггача бирорта мағлубиятсиз қаторасига 13 та ғалабани қўлга киритган. Петербурглик спортчи барча жангларини АҚШда ўтказган.
Мавзуга оид
20:41 / 26.02.2025
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди
21:01 / 13.01.2025
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади
22:36 / 28.12.2024
Бокс. Тўлқин Қиличев – Осиёда йил мураббийи деб эълон қилинди, яна икки ўзбекистонлик аёл боксчи тенгсиз бўлди
17:39 / 09.12.2024