Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ўқувчилар биология бўйича жаҳон олимпиадасида совриндор бўлишди
Шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида биология фанидан ўтказилган 30-жаҳон олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 3та бронза медални қўлга киритишди.
Ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган энг муҳим нуфузли халқаро тадбирларидан бири бўлган мазкур олимпиадада дунёнинг 80га яқин давлатидан 300 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.
Жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейи ўқувчилари Саида Валижонова, Хосият Қудратова ва Навоий академик лицейи ўқувчиси Ҳусайн Эгамов ҳам мазкур олимпиадада иштирок этиб, бронза медал совриндорлари бўлишди.
«Таълим муассасамиз ўқувчи ёшлари 2008 йилдан буён кимё фани бўйича ўтган қатор жаҳон ва халқаро олимпиадаларда муносиб иштирок этиб, бугунгача элликка яқин олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритди. Бу галги жаҳон олимпиадасида ўқувчиларимиз биология фанидан ҳам совриндорлар сафидан жой олгани катта ютуғимиз бўлди»,- дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейи директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ортиқбой Ишонқулов.

«Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимида жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, илғор педагогик ва ахборот технологиялардан таълим жараёнида оқилона фойдаланиш юзасидан муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда 300 нафардан зиёд ўқувчилар таҳсил олаётган Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейи педагогик жамоаси ҳам бу борада таълим тизими олдида турган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш, ёшларга халқаро андазалар даражасида таълим беришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари бу жараёнда мамлакатимиз ва хориждаги етакчи илм-фан, таълим масканлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бунинг натижасида хориждаги ва мамлакатимиздаги нуфузли илм-фан муассасаларининг олимлари ва педагоглар таълим жараёнига жалб этиляпти. Дарс ва машғулотларни ўтишда пойтахтимиздаги ва Россиядаги олий ўқув юртларининг ўқув-илмий базаларидан самарали фойдаланиляпти.
Маълумотларга кўра, айни кунларда академик лицейнинг яна бир гуруҳ ёшлари Франция пойтахти Парижда кимё фанидан ўтаётган халқаро олимпиадада иштирок этяпти. Демак, хориждан ёшларимизнинг зафарли одимлари ҳақида хушхабарлар келиши давом этади, деган умиддамиз», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид
20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади
01:09 / 08.04.2025
Биотехнологик стартап 10 минг йил олдин қирилиб кетган даҳшатли бўриларни «қайта яратди»
00:10 / 23.03.2025
Олимлар нима учун одамларда эрта болалик хотиралари йўқлигини тушунтирди
16:56 / 11.11.2024