Ўзбекистон | 10:20 / 24.07.2019
18239
1 дақиқада ўқилади

Президент: «Ҳокимлар ва ўринбосарлари 70 фоиз вақтини тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлайди»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш давомида давлат раҳбари тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича жуда кўплаб қарорлар қабул қилинган бўлсада, айрим ҳокимлар ушбу қарорларни билмаслиги ва тушунмаслигини айтди.

«Ҳудудларда мазкур қарорлар ижросини таъминлашни тизимли ташкил этиш таъминланмаган. Ҳаттоки, кўпчилик ҳокимлар бу соҳада қабул қилинган қарорларни билмайди. Агар туманлардаги вакилларимиз ўқиганда, ўрганганда ташаббус билан чиққанида, бугунги кўрсаткичларимиз камида 30 фоиз юқори бўлар эди.

Шу сабабли, энди вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ва ўринбосарларига янги талаб қўйилади. Бундан буён, улар ўзларининг 70 фоиз вақтини ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлаши талаб этилади», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Элмурод Эрматов
Тайёрлаган Элмурод Эрматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид