Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видеоселекторда топшириқ: «Икки ҳафта мобайнида ҳокимлар ҳар бир маҳалла кесимида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз режасини тақдим қилади»
23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Президент туман ҳокимларининг кундалик фаолияти пахта, ғалла, уларнинг биринчи ўринбосарларини эса солиқ тушумини тушириш билан чекланиб қолмасдан, доимий равишда тадбиркорлар билан мулоқот қилиши, уларнинг муаммоларига ечим топиши шартлигини айтди.
Тадбиркорликни энг чекка маҳалларлардан бошлаб ривожлантиришга урғу берган давлат раҳбари бу бўйича ҳокимларга алоҳида топшириқ бериб шундай деди: «Ҳар бир ҳоким икки ҳафта муддатда ҳар бир маҳалла кесимида тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан аниқ иш режасини ишлаб чиқиши вақти келди. Ҳар бир бўш турган майдон ва бино ишлаши давлатга солиқ тўлаши, фойда келтириши зарур. Ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари қабул қилинган режалари ижроси юзасидан мунтазам равишда халқ депутатлари Кенгашлари олдида ҳисобот бериб бориши шарт».
Давлат раҳбари томонидан ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари фаолиятига янги ташкил этилган ёки фаолияти қайта тикланган кичик корхоналар ва уларда яратилган иш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда баҳо бериб, рағбатлантириш бўйича янги тизим жорий этиш вазифаси қўйилди.
Баҳо беришда корхоналарнинг яшовчанлик кўрсаткичи асосий мезонлардан бири бўлиши кераклиги белгиланди. Яъни, ташкил этилаётган корхоналарнинг камида 50 фоизи кейинги 3 йил давомида ишласа, ҳоким ва унинг тадбиркорлик бўйича биринчи ўринбосари, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини қўшимча моддий рағбатлантириш назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
11:46 / 26.05.2025