Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда ижтимоий хонадонни ижарага берган Airbnb фойдаланувчиси 125,5 минг доллар жаримага тортилди
Лондонда яшовчи Тоби Харман бир неча йил давомида шаҳар марказидаги давлатга тегишли хонадонни Airbnb орқали ижарага бергани аниқланди. У хонадонни ўзи мустақил равишда уй сотиб ололмайдиган ёки ижарада туришга қурби етмайдиганлар учун уй бериш ижтимоий дастури орқали олган, деб ёзади Forbes. Бундай уйларни ижарага бериш тақиқланади.
Суд Харман Воксхолл-Бриж-роуддаги хонадонни 2013 йилдан буён ижарага бериб келганини аниқлади. Харман эълон беришда бошқа исмдан фойдаланган, аммо полициянинг аниқлашича, фойдаланувчилар изоҳларда унинг ҳақиқий исмини ёзишган. Банк ҳужжатлари ҳам Харман Airbnb орқали тўлов олганини тасдиқлаган.
Харман уйдан чиқариб юборилган. Суд унинг 100,97 минг фунт стерлинг (125,5 минг доллар) жарима тўлаши тўғрисида ҳукм чиқарди.
Мавзуга оид
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
21:50 / 23.04.2025