Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз иш жойидан 30 295 000 сўм пулни ўғирлаган ишчи қўлга олинди
2019 йил 26 июлга ўтар кечаси номаълум шахс Навоий шаҳар ҳудудида жойлашган “Эрудит Плюс” МЧЖ маъмурий биносидаги ҳисобхонасига эшик ойнасини синдириб кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс у ердан 30.295.000 сўм пулларни ўғирлаб кетган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навбаҳор тумани Меҳнат МФЙда яшовчи, “Эрудит Плюс” МЧЖ ишчиси 31 ёшли Х.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
20:04 / 18.04.2025