Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎФА Миржалол Қосимовни четлатган ҳакамни қуйи лигага «бадарға қилди»
ЎФА тартиб-интизом қўмитаси Суперлига 14-туридан ўрин олган «Металлург» - ОКМК ўйинини ўрганиб чиқди. Унга кўра ўйин вақтида бош ҳакам Шавкат Насибуллаевга нисбатан қўпол муомалада бўлган ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов битта ўйинга дисквалификация қилинган.
Қосимовга нисбатан жарима ҳам қўлланган, аммо унинг миқдори аниқ эмас. Қосимов «Металлург» билан ўйин вақтида ҳакам жамоаси дарвозасига пенальти белгилагани учун унга кескин норозилик билдирган ва Насибуллаев мураббийга қизил карточка кўрсатганди.
ЎФА дисквалификация ўша қизил карточка учун белгиланганми ёки алоҳида жазоми бу масалага ойдинлик киритмаган. Шунингдек «Металлург» - ОКМК ўйинида ишлаган ҳакам Шавкат Насибуллаев ҳам 4 ўйиндан иборат дисквалификацияга учради. Етмаганига ҳакам қуйи лигага тушириб юборилган.
Мавзуга оид
19:51 / 12.02.2025
ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов номзоди ЎФА президентлигига илгари сурилди
20:13 / 22.01.2025
Темур Кападзе Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
19:43 / 21.01.2025
Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигидан кетди
21:04 / 29.11.2024