Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент қарори: ХТТБ иштирокида ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинган.
Қайд этилишича, 2018 йил 18 декабрда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” дастлабки лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини Ўзбекистон Республикасига тақдим этиш маъқулланган;
лойиҳа доирасидаги тажриба-синов шаҳарлари сифатида Янгийўл (Тошкент вилояти), Когон (Бухоро вилояти) ва Чортоқ (Наманган вилояти) белгиланган.
Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
ХТТБнинг 5 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда қайтариш муддати 30 йил бўлган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари;
Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзларидан, шунингдек, кўчиб ўтиш бўйича харажатларни қоплашдан иборат эквиваленти 24,12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ҳиссаси.
Белгиланишича:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, ХТТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
лойиҳани амалга оширишни умумий мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги томонидан амалга оширилади;
лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТТБ қарз маблағини сўндириш, шунингдек, фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа чиқимларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва тегишли вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
Қуйидагилар:
“Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
“Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш учун жалб этилган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарз маблағлари бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз графиги;
2019-2021 йилларда “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир “Йўл харитаси” тасдиқланди.
“Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи комиссия тузилди ва унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юкланди:
лойиҳани самарали амалга ошириш, “Йўл харитаси”да кўзда тутилган чора-тадбирларни жадал ишлаб чиқиш ва объектларни тезкорлик билан ишга туширишни таъминлаш;
лойиҳа доирасидаги лойиҳаларнинг сифатли саралаб олиниши, экспертизадан ўтказилиши ва ўз вақтида амалга оширишга тайёрланишини таъминлаш, ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш устидан назорат қилиш;
ҳар бир лойиҳа ва умуман бутун лойиҳанинг амалга оширилишини мунтазам кўриб чиқиш ва зарур ҳолларда, уларни самарали ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
жойларга чиққан ҳолда, лойиҳа доирасидаги ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича шахсий назоратни таъминлаш ва зарур чоралар кўриш.
Лойиҳани амалга ошириш даврида қуйидагилар:
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган товарлар (харид қилинадиган ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари, жиҳозлар, технологиялар ва материаллар – божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), шу жумладан, улар “вақтинчалик четдан олиб келиш” божхона режимида расмийлаштирилганда – даврий божхона тўловларидан, шунингдек, автотранспорт йиғимларидан;
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари-норезидентлари – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан;
Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахслари-норезидентлари – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳани амалга оширишни самарали ташкил этиш учун:
Тошкент шаҳрида лойиҳани амалга ошириш бўйича бош гуруҳни, шунингдек, тажриба-синов шаҳарларида лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳудудий гуруҳларни ташкил этади;
Жаҳон банкининг ижтимоий ва экологик ҳимоялаш тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳа компонентларини амалга ошириш ва молиялаштириш жадвалида эҳтимолий ўзгаришлар юз бериши муносабати билан ишларни ташкил этишда ҳадли ёндашувни таъминлайди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025