Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунбузар учувчисиз учиш қурилмаларини «учиролмади»
Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан учиб келган фуқаро Ю.Г “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, божхоначилар эътиборини тортди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда,
Натижада, ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Текширув жараёнида фуқаронинг юклари орасидан божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 2 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 244-4-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025