Жамият | 12:46 / 02.08.2019
12204
5 дақиқада ўқилади

«Ҳеч кимнинг фарзанди бу касалликка чалинмасин. Омин!». Фарзанди оққонга чалинган оилалар ёрдамга муҳтож

«Оққон касаллиги шундай хасталик эканки, келиб чиқиши номаълум, даволаниши узоқ давом этадиган, ҳамда инсондан улкан сабр-бардош талаб этиладиган хасталик экан», дейди фарзанди ушбу касаллик билан оғриган оналардан бири.

Хабарингиз бор, Kun.uz таҳририяти ёрдам сўраб мурожаат қилган Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб келади. Бу сафар ҳам оққон касаллигига чалинган беморларнинг шифокори ва яқин қариндошлари билан боғландик. Уларнинг ҳолидан хабар олиш ва шароитини ўрганиш мақсадида касалхонага ташриф буюрдик. Бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан бирма-бир суҳбатлашдик.

Биринчи беморимиз Қорақалпоғистоннинг Шўмоной туманидан келган 11 ойлик Улуғбек Тангирбергенов. Улуғбекнинг ҳолатини кўриб, кўзларимизга ёш келди. Болажонни қийнаётган дарддан онаизор ҳам чуқур тушкунликка тушиб қолган. Бизга ҳатто ички кечинмаларини гапириб ҳам бера олмади. Биз ҳам она ва болани жимгина, ичимизда минг қайғуриш билан кузатишни лозим топдик. Оққон касаллиги билан курашаётган Улуғбек ҳозирда нафақат маънавий, балки моддий кўмакка ҳам муҳтож. Улар яхшилар ёрдамидан умидвор.

Улуғбек Тангирбергеновнинг зарурий маълумотлари:

Онаси Омонгул Файзуллаева номига очилган карта:

Xalq Banki 8600 0609 3087 7619

Навбатдаги беморимиз Наманган вилояти Косонсой туманидан келган 4 ёшли Довудхон Исмоилхонов. Довудхон оддий оила фарзанди. Ота-онаси Тошкентда ижарада туриш, дори-дармонини сотиб олишга қийналишмоқда.  Онаси Фотима Эшонованинг таъкидлашича, фарзандининг соғлиги ёмонлашган. Яхшилар кўмагидан умидвор оила улар учун доим дуода.

Довудхон Исмилхоновнинг зарурий маълумотлари:

Онаси Фотима Эшонова номига очилган карта:     

Milliy Bank: 8600 0204 3359 0606

Кейинги беморимиз Солиҳабону Ҳамидуллаева Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшайди. Солиҳабону ҳозирда 7 ёшда. Ҳозирда 5 курс даво муолажаларини ўтказмоқда. Дори-дармонлар қимматлиги сабаб Солиҳабонунинг оиласи қийналиб қолишган. Онаси Наргиза Хабибуллаеванинг таъкидлашича, Солиҳабонуни даволатиш учун ёрдамига жуда муҳтож.

Солиҳабону Ҳамидуллаеванинг зарур маълумотлари:

Онаси Наргиза Хабибуллаева номига очилган карта:

IPOTEKABANK Click/PayMe: 8600 3329 5515 9854

Сўнгги беморимиз Диёрбек Жуманазаров Сурхандарё вилояти Олтинсой туманидан келган. Диёрбек ҳозирда 10 ёшда. Оққонга қарши 1-курс даво муолажаларини давом эттираяпти. Отаси оддий ишчи. Онаси уй бекаси. Дори-дармонларга жуда қийналиб қолишган. Онаси Муборак Менглибоеванинг таъкидлашича, фарзандини даволатиш ва Тошкентда туриш оилани қийин аҳволга тушириб қўйган. Ҳозирда оила саховатли инсонлар кўмагига муҳтож.

Диёрбек Жуманазаровнинг зарур маълумотлари:

Онаси Муборак Менглибоева номига очилган карта:

Xalq banki Click /PayMe: 8600 0609 7754 4684

Азиз юртдошлар! Эътиборингизга тақдим этилаётган навбатдаги хайрия акциясига ҳам бефарқ бўлмайсиз деган умиддамиз. Бу жажжи қалбларнинг орзулари осмон. Бу инсонларга тақдирнинг синови олдида синмаслиги учун ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдамимизни аямайлик. Зеро, бугун қилган эҳсонингиз охиратда устингизда соябон бўлсин. Яхшилик ва хайр-саховат инсон ризқига ризқ, умрига барака беради. 


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид