Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малака сертификати олмаган юридик шахсларнинг ҳайдовчилари учун жарима ўз кучида қолади
1 август куни «Автотест»нинг юридик шахслар ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ва уларга малака сертификатини бериш фаолиятини тўхтатгани ҳақидаги баёноти эълон қилинди.
Табиийки, аҳоли ўртасида малака сертификати олмаган юридик шахслар ҳайдовчилари учун белгиланган ҳамда қонунга мувофиқ жорий йил 3 августидан кучга кирадиган жарима (энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорда) бекор қилиниши ёки муддати узайтирилиши мумкинми, деган саволлар пайдо бўлмоқда.
Kun.uz ушбу масалага аниқлик киритишга ҳаракат қилди.
Ҳукуматдаги манбаларимиз орқали олинган маълумотларга кўра, юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишдан ўтгани тўғрисидаги сертификати мавжуд бўлмаганда қўлланадиган маъмурий жарима Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (135-модда)да қатъий белгилаб қўйилган ва у ўзгармайди. Чунки мазкур қоида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан эмас, балки давлат раҳбари томонидан имзоланган Қонунга мувофиқ ўрнатилган.
Демак, 3 августдан бошлаб ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жарима қўллана бошлайди.
Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сонли қарорига кўра, 2018 йил 1 июндан бошлаб махсус лицензияга эга бўлган исталган давлат ҳамда нодавлат таълим муассасалари ҳам ҳайдовчилар малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. Бундан тушуниш мумкинки, «Автотест» бу фаолият билан шуғулланмаса ҳам бошқа шу тоифадаги хизматларни кўрсатувчи юридик шахс белгиланган тартибда лицензия олиб, бемалол ҳайдовчилар малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Манбаларга кўра, ҳозирда Тошкент автомобил йўллари институти ҳам шу йўналишга ихтисослашган курслар ташкил қилинган ва ҳайдовчилар бемалол ушбу таълим даргоҳида малака ошириб, тегишли сертификатга эга бўлишлари мумкин экан.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
14:56 / 01.04.2025