Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербург яқинида ўзбекистонлик аёл калтакланди. Тажовузда унинг эри гумонланмоқда
Россиянинг Ленинград области Всеволожск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл ўта оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Унга тажовуз қилишда эри гумон қилинмоқда.
Gazeta.SPb хабарига кўра, 31 июль куни кечқурун 42 ёшли аёл Всеволожск марказий туман касалхонасига ётқизилди. Ўзбекистон фуқаросида бош мия жароҳати аниқланган, аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари жиноятни содир этганликда гумон қилинган шахсни қўлга олди. У жабрланувчининг 45 ёшли турмуш ўртоғи эканлиги маълум бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, эркак ҳам Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади ва Санкт-Петербургда вақтинча рўйхатдан ўтган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари жиноий иш қўзғатиш масаласини ҳал этмоқда.
Мавзуга оид
10:37 / 24.03.2025
Петербургда мигрантларнинг келиб чиқиши ва миллатини аниқлайдиган камералар ўрнатилади
12:26 / 22.02.2025
Петербургдаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди
15:39 / 19.11.2024
Петербургда Ўзбекистон фуқаролари қонуний тарзда иш билан таъминланади
07:47 / 23.08.2024