Жаҳон | 21:35 / 03.08.2019
4703
1 дақиқада ўқилади

Хитроу аэропортида иш ташлаш сабабли 170дан ортиқ рейс бекор қилинади

Фото: REUTERS/Andrew Winning

Ходимларнинг иш ташлашлари режалаштирилганлиги сабабли душанба ва сешанба кунлари Лондондаги Хитроу аэропортида 172 та рейс бекор қилинади. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар қилди.

Иш ташлашлар таркибига хавфсизлик хизмати, ўт ўчириш хизмати ходимлари ва инженерлар кирувчи Unite union касаба уюшмаси ҳамда аэропорт раҳбариятининг маошлар борасида келиша олмагани билан боғлиқ. Касаба уюшмаси ходимлар маошининг 7,3 фоизга оширилишига рози бўлмади.

Йўловчиларга рейслар ҳақида маълумот олиш учун ўз авиакомпаниялари билан боғланиш тавсия этилмоқда. Аэропорт раҳбарияти иш ташлаш боис йўловчиларни хавфсизлик текширувидан ўтишга кўп вақт кетиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид