Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иорданияда ҳарбий техника сув ости музейи ташкил этилди
Иорданияда сув остида сузиш ихлосмандлари учун махсус яратилган музей пайдо бўлди. Бунинг учун Ақаба кўрфазида жойлашган, мамлакатдаги ягона порт тубига 19 турдаги ҳарбий техника туширилган.
El Mundo нашрининг хабар беришича, гап Иордания армиясида хизмат ўтаб бўлган эскириб қолган вертолётлар, танклар, зирҳли машиналар, зенит батареялари ҳақида бормоқда. Улар маржонқояларга шикаст етказмаслик ва кўрфазнинг биотурфалигига таъсир қилмаслик учун махсус танланган жойларга жойлаштирилган. Экспонатлардан атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган барча зарарли материаллар ва моддалар олиб ташланган.
8 та экспонат 15 метрдан 20 метргача чуқурликда жойлаштирилган. Қолган экспонатларни кўриш учун эса 28 метрга шўнғишга тўғри келади. Таъкидланишича, музейга нафақат аквалангдан фойдаланишни биладиганлар, балки махсус капсулаларда денгиз тубига тушишни афзал кўрувчилар ҳам ташриф буюришлари мумкин. Музей вакилларидан бирининг умид қилишича, ярим йил ичида бу музейга бутун дунёдан сайёҳлар келишга улгуради. Сўнгра ҳарбий техника сув ости дунёсининг ажралмас қисмига айланади: маржон колониялари уларни қамраб олиб, ичини эса денгиз жонзотлари эгаллайди.
Мавзуга оид
13:57 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Иордания диппаспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисида келишув имзолади
12:20 / 12.02.2025
Иордания қироли фаластинликларнинг кўчирилишига қарши чиқди
11:37 / 14.01.2025
Саҳрода сабзавот етиштириш учун дунёдаги биринчи шишириладиган ферма тақдим этилди
16:24 / 08.01.2025