Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдавиялик олигарх Россиядан 37 млрд рубль олиб чиқиб кетганликда айбланмоқда
Москванинг Тверь суди молдавиялик бизнесмен, Молдавия демократик партиясининг собиқ раҳбари Владимир Плахотнюкни Россиядан 37 млрд рубль олиб чиқиб кетганликда айблади. Бу ҳақда суд матбуот котиби Ольга Бондарева маълум қилди.
Бондареванинг сўзларига кўра, у уюшган жиноий гуруҳ тузиш ҳамда сохта ҳужжатлар ёрдамида йирик миқдордаги маблағни норезидентлар ҳисоб рақамига ўтказишда айбланмоқда.
Плахотнюк икки ойга ҳибсга олинган. Бу унинг Россияда иккинчи марта сиртдан ҳибсга олинишидир.
Плахотнюк ва унинг ишончли вакили Константин Цуцуга йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаларини контрабанда қилиш ва тарқатиш айблови сиртдан эълон қилинган, деди ИИВ вакили Ирина Волк. Маълум қилинишича, у жиноий наркосиндикатга раҳбарлик қилган ва унинг аъзоларини ҳимоя қилиб келган.
Мавзуга оид
17:20 / 03.03.2024
Тан олинмаган Днестрбўйи: у ерда нималар бўляпти ва нега Россиядан кўмак сўралмоқда?
17:56 / 08.06.2019
Молдованинг ҳукмрон партияси президентнинг истеъфосини талаб қилмоқда
11:00 / 07.10.2018
Молдавия пойтахтида газ портлаши оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди
01:10 / 10.09.2018