Спорт | 22:07 / 06.08.2019
16423
2 дақиқада ўқилади

AIBA раҳбари истеъфога чиқди – ОАВ

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Муҳаммад Мустасан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Inside the Games портали хабар берди. 

AIBA ижроия қўмитаси Мустасанни ушбу лавозимга 23 мартда тайинлаганди. У Ғофур Раҳимов ўрнини эгаллаганди.

Халқаро олимпия қўмитаси AIBA’ни тан олиниш ҳуқуқидан маҳрум этди, бироқ Токиодаги Олимпия ўйинларида бокс турнирини сақлаб қолди. AIBA ХОҚнинг молия, бошқарув, ҳакамлик ва ахлоқ бўйича талабларини бажара олмаган. Бундан ташқари, ХОҚ Раҳимовнинг AIBA раҳбари лавозимига сайланишига қарши чиққан.

AIBA ижроия қўмитаси аъзоси Умар Кремлевнинг маълум қилишича, уюшма августда президент сайловлари санаси бўйича қарор қабул қилади.

“Сайлов санаси бўйича қарор ҳали қабул қилинмади. Эҳтимол, у кўчирилади. Ижроия қўмитасининг августда йиғилиши ўтказилиши режалаштирилмоқда, ўшанда сана бўйича қарор қабул қиламиз”, деб айтган Кремлев.  

Аввалроқ уюшма раҳбари сайловлари 2020 йилга кўчирилиши мумкинлиги маълум қилинганди. 

Мавзуга оид