Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар вентилятор иссиқни янада кучайтиришини исботладилар
Сиднейдаги Австралия университети олимлари тажриба ўтказиб, вентиляторлар иссиқ ҳаво муаммосини қабул қилингандек, унчалик ҳам яхши ҳал эта олмаслиги ҳақидаги хулосага келдилар.
Тажриба учун 12 нафар соғлом эркак жалб қилинди. Улардан шортикда хонада 2 соатдан ўтириш сўралиб, 4 та ёқимсиз шароитда синалдилар.
Биринчи икки шароитда хона ҳарорати 40 даража иссиққача қиздирилган, намлик эса 50 фоиз бўлган. Қолган икки шароитда хона 47 даража иссиққача қиздирилиб, намлик 10 фоизни ташкил қилган. Талаб қилинган вақтдан ярмини эркаклар вентиляторлар олдида ўтиришган.
Олимларнинг маълум қилишича, синалувчилар ўзларини иссиқроқ ва намроқ хонада ишлаётган вентилятор олдида у бўлмагандан 2 марта яхшироқ ҳис қилишганини айтишган. Бироқ вентилятор иссиқ ва қуруқ хонада ёқилганда, эркаклар аксинча ўзларини вентилятор бўлмагандан ёмон ҳис қилганлар.
Бундан эса тадқиқотчилар вентилятор иссиқ ва намроқ кунларда совишга ёрдам бериши, бироқ иссиқроқ ва қуруқ шароитда янада комфортсиз шароитни юзага келтириши, баъзан эса ҳаттоки саломатликка зарар етказиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишган.
Мавзуга оид
16:00 / 11.10.2024
Тошкент метрополитени 10 та махсус вентилятор сотиб олади
07:50 / 17.06.2024
Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги айтилди
11:06 / 18.08.2023
Япониялик йигит иссиқда футболкани елпиб турадиган қурилма ясади
17:18 / 12.07.2023