Жамият | 10:27 / 07.08.2019
8527
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги музқаймоқ ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Иллюстратив фото

2019 йилнинг 5 август куни соат 12:55да Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Янги Тошкент” МФЙ Норазтепа кўчаси 52-уйда жойлашган “ICE GOLD” МЧЖга қарашли музқаймоқ ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида ёнғин жойига зудликда 4та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин 13:09да ўраб олиниб, 13:13да бартараф этилган. 

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 350 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида музқаймоқ ишлаб чиқариш цех омборхонасининг 50 кв. метр майдонда том қисми, ички жиҳозлари ва маҳсулотлари ёниб зарарланган. 

Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид