Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарори лойиҳаси: Хоразм миллий табиат боғи ташкил қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм миллий табиат боғини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳужжат “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларини бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилдаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-3507-сон қарори 7-иловасининг 80- ва 146- бандлари ижросини таъминлаш, Амударё дельтасида табиий тўқай ресурсларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш, шунингдек Хоразм вилоятидаги чўл экотизимларини сақлаш ва вилоятда экотуризмни ривожлантириш мақсадида қабул қилинади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Хоразм вилоятининг Урганч, Хонқа, Хива, Янгибозор ва Ҳазорасп туманлари ҳудудида, давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида, умумий майдони 21687,5 гектар бўлган Хоразм миллий табиат боғини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинади.
Қуйидагилар:
табиат боғига доимий фойдаланишга бериладиган ер участкаларининг майдони;
табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари;
табиат боғи ходимларининг чекланган умумий сони 38 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 6 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси тасдиқланади.
Белгиланишича:
табиат боғи Давлат экология қўмитасининг юритишида бўлади;
табиат боғини молиялаштириш Республика давлат бюджети ва қонунда таъқиқланмаган бошқа манбалардан амалга оширилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги:
табиат боғи ижро этувчи аппарати учун Урганч тумани, Тажриба станцияси маҳалласи, Зилол кўчасида янги қурилган бинога жойлаштиришни;
табиат боғига ажратилган ер участкаларида жойлашган инфратузилма объектларининг кейинчалик тегишлилиги ва улардан фойдаланиш масалалари ҳал этилишини;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда табиат боғи учун ер участкаларини олиб қўйиш ва ажратиш материалларини расмийлаштиришни;
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича, қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зоналари чегараларини белгилашни;
ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишни таъминлайди.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025