Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик талабалар Халқаро математика олимпиадаси якунида бронза медали билан чекланди
Шу йилнинг 28 июлидан 3 августига қадар Болгариянинг Благоевград шаҳрида талабалар ўртасида 26-Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди.
Мазкур халқаро олипиадада ўзбекистонлик талабалар ҳам иштирок этиб, унда Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2-босқич талабаси Абдумалик Абдуқаюмов бронза медалини қўлга киритди (3-даражали диплом).

Талабалар ўртасидаги энг нуфузли халқаро математика олимпиадаси 1994 йилдан буён мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Олимпиада қатнашчиларига икки босқичда: математик таҳлил, сонлар назарияси ва комплекс таҳлилга оид топшириқлар берилади ва улардан ечимларини инглиз тилида тақдим этишлари талаб этилади.
Жорий йилги олимпиада баҳсларида дунёнинг 43 та давлатидан 360 нафар талаба иштирок этган.
Олимпиада иштирокчилари 6 август куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида университет фаоллари томонидан кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро олимпиаданинг 2018 йилги баҳсларида Ўзбекистон шарафини 4 нафар талаба ҳимоя қилган ҳамда 2та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024