«Толибон» вакиллари билан учрашув ҳақида расмий маълумот берилди
2019 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида «Толибон» ҳаракатининг Доҳа шаҳридаги сиёсий офиси раҳбари мулла Бародар Охунд бошчилигидаги Ҳаракат вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилмоқда.
Учрашув чоғида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш мақсадида мамлакатда тинч сиёсий жараёнларни илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мулла Бародар Ўзбекистон раҳбариятига Афғонистонга доимий эътибор қаратаётгани учун самимий миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари туфайли Афғонистон муаммоси яна жаҳон ҳамжамияти диққат марказига тушганини алоҳида қайд этди.
«Толибон» ҳаракатининг сиёсий офиси раҳбари афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади. Мазкур тадбирнинг Афғонистондаги ҳозирги реал вазият нуқтаи назаридан ўз вақтида ташкиллаштирилаётгани ва долзарблиги қайд этилди ва Ўзбекистон томонининг мазкур учрашувни ўтказиш учун зарур шароитлар яратиб беришга тайёрлиги учун миннатдорлик изҳор этди.
Музокаралар чоғида афғон халқининг ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши ва ўз келажагини қуриш ҳуқуқи яна бир бор таъкидланди.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024