Жамият | 13:33 / 08.08.2019
15721
1 дақиқада ўқилади

Видео: Бўстонлиқнинг сўлим экологиясига зарар етказаётган ҳайдовчиларга ким чора кўради?

Kun.uz таҳририятига Бўстонлиқ тумани Сойлиқ қишлоғида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушди.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг сўлим ва баҳаво жойи – Бўстонлиқнинг Оқтошсойига айрим «нопок» ҳайдовчилар маиший-қурилиш чиқиндиларини тўкмоқда

Бу ҳолат «Оқ тош шаббода» санаторийсининг шундоққина рўпарасида кузатилаётгани ҳам ачинарли ва кўнгилни хира қилади

Бироқ туман мутасаддилари томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаётгани сабабли чиқинди ҳажми кун сайин ортишига сабаб бўлмоқда

Ҳайдовчилар кутилмаганда, гоҳида кечаси, гоҳ кундузи чиқинди тўкиб кетишмоқда

Экология ва баҳаво табиатга зарар етказаётган ҳайдовчиларга қонун талаблари қачон ишлайди?

Kun.uz сўлим табиат кушандаларига қандай чора кўрилишини кузатади

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид