Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 млрд 100 млн сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида қиймати 1 млрд. 100 млн. сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, Наманган шаҳрида фуқаро А.А.нинг хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлидаги “Кобалт” ва “Нексия 3” русумли автомашиналар салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қўл телефонлари борлиги аниқланди.
"RED MI” ва “HUAWEI” бренди остидаги мазкур смартфонлар жами 867 дона бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра уларнинг умумий қиймати 1 млрд. 100 млн. 102 минг сўмни ташкил қилар экан.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
17:55 / 12.05.2025