Спорт | 22:21 / 09.08.2019
28583
2 дақиқада ўқилади

Роберто Карлос ўзининг машҳур зарбасини такрорлади

Ўтмишда машҳур бўлган Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Роберто Карлос 1997 йилда Франция терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида жарима зарбасидан киритган машҳур голини такрорлади.

Ушбу ҳолат тасвирланган видеолавҳа футболчининг Instagram саҳифасига жойлаштирилган.

Роберто Карлос 2002 йилда жаҳон чемпиони бўлган, 1998 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори. ФИФАнинг энг яхши 100 футболчи рўйхатидан жой олган. Чемпионлар лигасида 100дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.

У 100 метр масофани 11 сониядан кам вақт ичида босиб ўтган. Зарба кучи ва тўпнинг парвоз тезлиги бўйича жаҳон рекорди узоқ вақт давомида унга тегишли бўлган – соатига 198 км. 

2013-2015 йилларда Туркия ва Ҳиндистондаги клубларда бош мураббий бўлиб ишлаган. 2013/2014 йилги мавсумда Туркияда йил мураббийи деб топилган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Roberto Carlos 罗伯特卡洛斯 (@oficialrc3) on

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид