Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Холокостда омон қолган 104 ёшли аёл туғилган кунини 400 нафар невара-чеваралари даврасида нишонлади
Шошана Овиц туғилган кунига биргина совға тақдим этишларини, барча қариндошлари унинг ёнида бўлишларини илтимос қилди.
Шошана бундан 70 йил аввал Освенцим концлагери даҳшатларини бошидан кечирган. Концлагерь тутқунлари устида даҳшатли тажрибалар ўтказган нацистлар шифокори унинг онаси ўлимига сабабчи бўлган.
Ўлим лагеридан тирик чиққан Шошана бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган. Улар Австриядан Исроилга кўчиб келишган ва шу ерда уларнинг икки ўғил ва икки қизлари дунёга келган.
У бутун оиласини ўзининг 104 ёшлигини нишонлашга Қуддусдаги Йиғи девори ёнига чақирди. Барча невара-чеваралар бувисининг истагини бажаришди, деб ёзади Algemeiner газетаси. Шошананинг набираси Панинининг айтишича, нацизм устидан ғалабани ифодаловчи бу тантанага 400га яқин киши тўпланган.
🇮🇱✡️ — JERUSALEM: Emotional moment as 104-year-old Shoshana Ovitz, A holocaust survivor who witnessed the horrors of Auschwitz received her wish after requesting all of her family members to come to the Kosel in honor of her birthday! pic.twitter.com/nld8fFKEju
— BELAAZ (@TheBelaaz) August 7, 2019
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025