Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ортда қолаётган туманлар ёки шаҳарлардаги ер жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги 653-сон қарорида тегишли тузатишлар назарда тутилган, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини янада такомиллаштиришнинг “Йўл харитаси” қабул қилинган. Бошқалар қаторида, унда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ортда қолаётган, айниқса туман ва шаҳарларда ер участкаларини ажратиш механизмларини соддалаштириш ва у ерда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда инвесторларни янада рағбатлантириш юзасидан топшириқлар мавжуд.
Ҳукумат қуйидаги тарзда ҳал қилди. Агар туман ёки шаҳар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ортда қолса, у ерда ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилади. Яъни, энг аввало, ижтимоий аҳамиятга эга ва инфратузилма объектлари қурилиши учун.
Бу айнан қайси туман ва шаҳарлар эканлигини Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда аниқлайди. Ер участкаларини бериш тартиб-таомили схемада акс эттирилган. Бизнес ва шаҳарсозлик учун электрон аукцион орқали ер ажратиш тартиби мазкур ҳолда қўлланилмайди.
Ҳужжат 10.08.2019 йилдан кучга кирди.
Бундан олдин, Ўзбекистонда «снос»га тушган биноларни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025