Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Синглисига ёрдам беришга уринган тест назоратчиси ўз ихтиёри билан ишдан кетди
Самарқандда олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган имтиҳонлар давомида назоратчилардан бири ўз синглисига ёрдам беришга уринаётган вақтда қўлга тушган эди. 7 август куни бўлиб ўтган имтиҳонларда юқоридаги қинғирликка қўл урган ака ўз ихтиёрига кўра ишдан кетди. Бу ҳақида Zarnews.uz ёзмоқда.
1993 йил туғилган Т.Ф. Самарқанд шаҳридаги 72-умумтаълим мактабида директор ўринбосари бўлиб ишлаган. У тест имтиҳонларига назоратчи этиб тайинланган ва бундан фойдаланиб, ўз синглисига ёрдам беришга уринган. Синглисининг саволларини телефонда видеога олишга уринган Т.Ф. қўлга тушган.

Т.Ф. 9 август куни ўз аризасига кўра ишдан бўшаган. Т.Ф.га имтиҳонлар вақтида қилган қинғирлиги учун қандай чора кўрилгани аниқ эмас.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025