Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент фармони: Ўзбекистондаги 4та аэропортда «Очиқ осмон» режими жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан Транспорт вазирлиги ва Туризм ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, «Қарши», «Нукус» ва «Термиз» халқаро аэропортларида «бешинчи ҳаво эркинлиги»дан фойдаланган ҳолда, шунингдек, «Бухоро» аэропортида хорижий давлатлар фуқароларини ташишда «бешинчи ҳаво эркинлиги»ни қўллаган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, «Очиқ осмон» режимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой ичида «Очиқ осмон» режими жорий этиладиган халқаро аэропортларнинг рўйхати тўғрисида хорижий давлатлар авиакомпаниялари ва хорижий авиаташувчиларга, шу жумладан дипломатик каналлар орқали маълумот тақдим этиши керак.
Мавзуга оид
10:10 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:06 / 03.05.2025