Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саккиз ёшли бола штангани 701 марта кўтариб, жаҳон рекордини янгилади
Россиянинг Киров областида истиқомат қилувчи саккиз ёшли Влад Черепанов штангани икки қўллаб тик кўтариш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда Life хабар бермоқда.
Қайд этилишича, болакай штангани 701 марта кўтаришга муваффақ бўлди. Аввалги рекорд 210 марта эди. Штанганинг оғирлиги 11 килограммни ташкил этди - болакай вазнининг ярми.
Влад Киров области, Советск шаҳридаги мактаб интернат ўқувчиси экани, болалигидан юра олмаслиги айтилади. Бу ўқувчига «Артек» оромгоҳида штангани икки қўллаб тик кўтариш бўйича жаҳон рекордини янгилашга тўсқинлик қилмади. Ушбу натижага эришиш учун болакайга 25 дақиқа вақт керак бўлди.
Эндиликда, Владнинг асосий мақсади - Россия Паралимпия терма жамоаси аъзосига айланиш.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025