Жаҳон | 15:40 / 14.08.2019
10632
1 дақиқада ўқилади

Покистон бош вазири "Озод Кашмир" пойтахтига боради

Фото: AFP 2019 / Wakil Kohsar

Покистон бош вазири Имрон Хон чоршанба куни Кашмирнинг Покистон қисмига ташриф буюради ва маҳаллий кенгашда Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақоми бекор қилинганлиги муносабати билан нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Покистон бош вазири девонхонаси маълум қилди.

"Имрон Хон маҳкама аъзолари ҳамроҳлигида Озод Кашмир маъмурий маркази Музаффарободда Покистон куни миллий байрамини нишонлайди. У шунингдек, партиялараро конференцияда иштирок этади ва Кашмир сиёсий партиялари етакчилари билан учрашади", - деб иқтибос келтирмоқда The Economic Times девонхона хабаридан.

Имрон Хон ташрифига тайёргарлик кўриш учун Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Музаффарободга келди.

"Покистон халқи ва мамлакат раҳбарияти Жамму ва Кашмир муаммоси бўйича ягона позицияда ҳамда 14 август куни унинг аҳолисини қўллаб-қувватлашини билдиради", - деди у.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид