Покистон Ҳиндистоннинг ҳаракатлари юзасидан БМТнинг фавқулодда йиғилиши ўтказилишини сўради

Фото: REUTERS / Mukesh Gupta
Покистон ташқи ишлар вазири Шох Маҳмуд Қурайший БМТга Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир бўйича хатти-ҳаракатлари юзасидан Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказиш илтимоси билан мактуб йўллади.
Қурайшийнинг айтишича, Ҳиндистон бир томонлама тарзда ушбу ҳудуднинг демографик структурасини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда, Кашмир халқининг асосий ҳуқуқлари, жумладан ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини бузмоқда. Покистон ташқи ишлар вазири, шунингдек, йиғилишда Покистон ҳукумати вакилига иштирок этишга рухсат берилишини сўраган.
Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд 5 августда Жамму ва Кашмир штатининг махсус мақомини бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолаганди. Унга кўра, штат ўрнида камроқ ҳуқуқларга эга бўлган иккита иттифоқдош ҳудуд ташкил этилади.
Ҳиндистоннинг Кашмирда яшовчи мусулмон озчилигини қўллаб-қувватловчи қўшни Покистонда ушбу қарорга қарши чиқилган.
Мавзуга оид

20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди

11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди

21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат

21:17 / 23.05.2025