Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй шароитида етиштирилаётган гиёҳвандлик воситалари бўлган экинлар тезкор вакиллар томонидан фош этилди
Тезкор профилактик тадбирлар натижасида Шайхонтоҳур туманида яшовчи 45 ёшли Б.С. хонадонининг балконида гиёҳвандлик воситалари бўлган экин тупини – ҳинд нашасини етиштираётгани маълум бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жорий йилнинг 8 август куни, тахминан соат 22:10да Б.С.нинг хонадонини текшириш жараёнида жиноят қидирув ходимлари 10 дона гул тувагида 15 туп наша ўсимлигини аниқлашди.
Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси (“ Тақиқланган экинларни етиштириш”) билан жиноий иш қўзғатилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 11 август куни тахминан соат 19:05да жиноят иши юзасидан ўтказилган тергов жараёнида Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Олмазор туманида яшовчи 49 ёшли Т.А. уйининг балконида гул тувакларда 4 туп гиёҳвандлик воситалари бўлган экин – ҳинд нашасини етиштираётгани ҳамда 1,37 грамм “марихуана” сақлаётгани аниқланди уни ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларига топширди.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди
10:38 / 11.04.2025
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди
11:50 / 25.03.2025
Ҳудудларда салкам 100 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди
14:36 / 16.03.2025