Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Наманган” ЭИЗ ҳудудида муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш бўйича қарор қабул қилинди
2019-2021 йилларда “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан 2019-2021 йилларда “Наманган” эркин иқтисодий зонасини муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашнинг йиғма дастури, “Наманган” эркин иқтисодий зонаси учун электр таъминоти тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, газ таъминоти тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, телекоммуникация тармоқларини қуриш дастурлари тасдиқланди.
Қарорда кўрсатилишича, Наманган вилояти ҳокимлиги Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда “Наманган” эркин иқтисодий зонасига олиб борувчи автомобиль йўлларини ва ички кўчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва 2020-2021 йилларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади.
Бунда, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ишларини молиялаштириш республика бюджети ва ички кўчаларни молиялаштириш маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Ҳужжатга асосан, “Наманган” эркин иқтисодий зонаси учун ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш тадбирларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва қурилиш-монтаж ишлари 2020-2021 йилларда амалга оширилади.
Ушбу ишларни амалга ошириш доирасида:
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК - буюртмачи;
“Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК - бош лойиҳачи;
Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш жамғармаси - молиялаштириш манбаи этиб белгиланди.