Жамият | 10:51 / 19.08.2019
2976
1 дақиқада ўқилади

Яширилган кумушлар божхона чегарасидан ўта олмади

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Халқаро аэропортларимиз орқали ҳаракатланиш чоғида божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари божхоначилар томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.

Жумладан, “Бухоро аэропорти” чегара божхона постидан ҳаракатланаётган фуқаро Ҳ.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахснинг юклари назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Текширув давомида ушбу қоидабузар умумий қиймати 15,5 миллион сўмлик 620,22 граммга тенг бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид