Жаҳон | 12:48 / 20.08.2019
23370
1 дақиқада ўқилади

Атамбоев 26 октябргача ҳибсда қолдирилади

Фото: REUTERS/Vladimir Pirogov

Бишкекнинг Первомайск туман суди 20 августда собиқ президент Алмазбек Атамбоевни 26 октябргача ҳибсда қолдириш қарорини қабул қилди.  

Бу ҳақда ёпиқ суд мажлиси якунларига кўра журналистларга Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди

Сайёр суд мажлиси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Атамбоев 8 августдан бери ушлаб турилган тергов изоляторида бўлиб ўтган.

Аввалроқ Бишкек шаҳар суди Атамбоевни 26 августгача ҳибсда ушлаб туришга қарор қилганди. Шу тариқа собиқ президент яна 2 ой панжара ортида ўтказади.

Атамбоев 14 та жиноий иш бўйича айбланмоқда. Унинг адвокатининг таъкидлашича, собиқ президент тергов бошлангандан бери ҳали бирорта саволга жавоб бермаган, чунки ўзига қарши ҳаракатларни ноқонуний деб ҳисобламоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид