Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мамаризо Нурмуратов валюта курсининг ошишига нима таъсир кўрсатаётганини очиқлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов тадбирда валюта курсининг ошишига нима таъсир кўрсатаётгани ҳақида гапирди.
“Валюта курси қийматининг ошиб боришига валютага бўлган талабнинг ортиб бориши таъсир кўрсатмоқда. Лекин, ўз навбатида биронта талаб қондирилмай қолмаяпти ҳам. 2018 йилда аҳолидан 3,5 млрд доллар валюта сотиб олинган.
Жорий йил 1 октябрдан бизнес, тадбиркорлик соҳасидаги бир қатор имтиёзларнинг бекор бўлиши ҳам бунга таъсир қилмоқда. Сабаби, сўнгги вақтларда мавжуд имтиёзлар бекор бўлгунга қадар максимал фойдаланиб қолишга фаол ҳаракатлар бўляпти”, - деди Марказий банк раиси.
Унинг сўзларига кўра, инфляцияни тўхтатиш, нархларни пасайтиришнинг ягона йўли - рақобат ва инвестицион эркинликни кучайтириш.
Мавзуга оид
22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?
10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди
08:46 / 27.02.2025