Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мамаризо Нурмуратов: валюта курслари энди бозорда мустақил шаклланади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Тадбирда қайд этилишича, Марказий банк томонидан валюта учун белгиланган 0.5 фоизли курс тебраниши бекор қилинди.
“Бу фарқ энди валюта сотувчилар ва сотиб олувчилар томонидан белгиланишига қарор қилинди. 0,5 фоизли чегирманинг борлиги валюта бозори иштирокчилари манфаати учун зид, деган қарорга келинди”, - дея айтиб ўтди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов.
Бундан олдин, Марказий банк раиси нақд валюта сотуви ҳақида гапириб, жамоат жойларидаги шохобчаларда бу тизим ҳали йўлга қўйилмаганини айтганди.
Мавзуга оид
22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?
10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди
08:46 / 27.02.2025