Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон Ҳиндистон билан Кашмир бўйича баҳс юзасидан БМТ халқаро судига мурожаат қилади
Покистон Ҳиндистон билан Кашмир бўйича зиддиятлар юзасидан БМТ халқаро судига мурожаат қилмоқчи. Бу ҳақда Покистон ички ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший маълум қилди.
“Покистон масаланинг барча ҳуқуқий томонларини ўрганиб, Кашмир масаласи бўйича БМТ халқаро судига мурожаат қилишга қарор қилди”, деб айтган Қурайший Ary News телеканали билан суҳбатда. Унинг таъкидлашича, Покистон ҳукумати яқин орада бу масала бўйича ўз позициясини батафсилроқ тушунтиради.
Покистон Ҳиндистон 5 августда Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилганига кескин муносабат билдирган. Шундан кейин икки томон чегарага қўшин торта бошлагани маълум қилинган.
Британия Ҳиндистонининг мусулмонлар яшайдиган ҳудудлари Покистон давлатини ташкил этгандан кейин Жамму ва Кашмир штати Ҳиндистоннинг мусулмонлар кўпчиликни ташкил қилувчи ягона штати бўлиб қолаётганди. У ерда айирмачилар ҳаракат қилиб, Ҳиндистон Покистонни уларни қўллаб-қувватлашда айблаб келади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
21:17 / 23.05.2025