Жаҳон | 23:05 / 20.08.2019
11436
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Хитойдан келаётган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди

Фото : СС0 Public Domain

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда Хитойдан келаётган йўловчи самолёти шикастланган шасси билан фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Қозоғистон саноат ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлигида маълум қилинди.  

Фуқаролик авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, фавқулодда қўнишни маҳаллий Scat авиакомпаниясининг VSV464 рейси билан Хитойнинг Санья шаҳридан Нур-Султонга парвоз қилган Bоeing757 самолёти амалга оширган.

Самолёт маҳаллий вақт билан 16:58 да қўнган, ундаги 234 йўловчи ва экипажнинг 7 аъзосидан ҳеч ким жабрланмаган.

Таъкидланишича, самолётнинг асосий чап шассисининг орқа ғилдираги сирти номаълум буюмга тегиши оқибатида шикастланган. Кейинроқ учиш-қўниш йўлагида резина бўлаклари топилган. 

Ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Мавзуга оид